CALL ЦЕНТР
CALL МАРКАЗИ
ГОРЯЧАЯ ЛИНИЯ
(871) 250-06-24, (871) 250-12-92, Telegram @TestMarkazi

1-босқич: Рўйхатдан ўтиш ва тўловни амалга ошириш

Ва ниҳоят банд қилинган синов куни етиб келди ва сиз синовларга тайёрсиз......

Сиз ўзингиз билан паспорт, ва CD-дискга езилган 1та расм 100дан-300Pixelsгача, 3,5 х 4,5см ўлчамдаги,  (~15kb гача) бўлган электрон кўринишдаги сурат, 600 Pixels дан кичик булмаган, лекин 100 кб дан ошмаган улчамда (фақат суратли саҳифа) сканер қилинган паспорт ингизни олиб, бизнинг қуйидаги манзилда жойлашган КТМ га шаxсан  келишингиз керак:

Манзил: Тошкент, Яккасарой тумани, Ш.Руставели кўчаси, 138. (Ориентир: Республика Қон Қуйиш Маркази, Азия Тошкент меҳмонхонаси. Жамоат транспорт: автобусы №38, 40, 57, 58, 126, 132).

1 (14).jpg

Ёдда тутинг, Сиз куннинг исталган вақтида рўйхатдан ўтишингиз мумкин, лекин рўйхатдан ўтиш тестдан ўтиш учун банд қилинган вақтдан 60 дақиқа олдин бўлиши зарур.

Шундай қилиб, сиз келдингиз... Аввало, Регистратурага келиб, паспортингизни тақдим этинг. Бизнинг xодимлар сизнинг банд  қилганлигингизни текшириб, Сиз имзо чекишингиз керак бўлган шартномани тутқазадилвр. Сўнгра ушбу шартномани олиб,  ғазнага 87 500 сум миқдорида марказ хизмат ҳақини тўлайсиз, шундан сўнг ғазначи Сизга тўловни амалга оширганлигингиз квитанцияси, ҳамда синов залида қатор ва ўрин белгиланган талон беради.

Имтиҳон xонасига ўтиш имтиҳондан 30 дақиқа олдин бошланади.

Синов залига ўтишдан аввал сиз мини-гардеробга устки кийимларингизни топширишингиз зарур.

Марказ маъмурияти ўзингиз билан сумкалар, чемодан ва  бошқаларни олиб келмаслигингизни қатъий тавсия қилади.

2-босқич: Тест xонасига киритиш ва синов учун тайёргарлик

Имтиҳон xонасига кирмасидан олдин, синовдан ўтувчилар қуйидаги олиб ўтиш мумкин бўлмаган нарсаларни топширишлари шарт:

- Хар қандай электрон ускуналар: мобиль телефони, планшет, ноутбук, флеш-диск

- Хар қандай концелярия: китоблар, луғатлар, дафтарлар, блокнотлар

Синовдан ўтувчи шахснинг ёнида паспорти бўлиши шарт.

Залга киришдан олдин қўриқчи  шаxсий  назорат ўтказиш ҳуқуқига эга.

Залга киргандан сўнг синовдан ўтувчи шаxс анкетада  кўрсатилган жойни эгаллаши, сўнгра паспортини ён панелга ўрнатилган маxсус чўнтакка жойлаштириши керак.

3-босқич: Синовдан ўтиш

Синовдан ўтиш  компьютерлар томонидан,  тест саволларини тасодифий танлаш йўли орқали тақсимлашига ва якуний баҳоларни ҳисоблаб чиқишига ишлаб чиқилган дастурий таъминот асосида амалга оширилади.

 

Синовнинг умумий вақти - 40 дақиқа;

Тестлар умумий сони: 30

Максимал балл сони: 75

 

Бутун имтиҳон жараёни  давомида xонада видео назорати олиб борилади.

 

❖ Синов ўтказиш пайтида қатьиян тақиқланади:

- ўриндан туриш, шовқин қилиш

- ёнидаги синов ўтувчи шахс билан  ўзаро гаплашиш

- шпаргалкалар, мобиль электроникаларини олиб кириш ва фойдаланиш

 

Ушбу қоидаларга риоя қилмаган шахслар имтиҳондан дарҳол четлаштирилади ва  пул маблағлари қайтарилмайди.   

4-боскич: Синовларни якунлаш

40 дақиқадан сўнг, синов жараёни автоматик равишда тугатилади ва синов ниҳоясига етган деб ҳисобланади.

 

Эьтибор беринг, умумий баллни  ҳисоблашда, тўғри жавоблардан ташқари энг  асосий мезон бу синовга ИШЛАТГАН ВАҚТИНГИЗДИР. Яъни синовга қанча КАМ вакт ишлатган булсангиз, натижангиз янада юқори булади!  Шунинг учун синовни 40 дақиқадан аввал тугатган бўлсангиз , "ТУГАТИШ" тугмачасини тезроқ босинг ва натижангизни яхшилаштиринг.