CALL ЦЕНТР
CALL МАРКАЗИ
ГОРЯЧАЯ ЛИНИЯ
(871) 250-06-24, (871) 250-12-92, Telegram @TestMarkazi


1-имтиҳондан ўтиш учун қанча балл тўплаш керак?

КТМ барча тестдан ўтганларни фақат умумий рўйхатини шакллантиради. Бу рўйхатдаги ўзингизнинг баллингиз ҳамда ўрнингизни cиз, бизнинг сайтимизда ўз паспорт сериянгизни киритган ҳолда кўришингиз мумкин. Ўтиш балли ҳамда номзодлар рўйхатини EPS-TOPIK имтиҳонига Миграция Агентлиги шакллантиради, батафсил маълумот учун қуйидаги Агентлик рақамига мурожаат килинг: +998712000061

2-чи имтиҳон ( EPS TOPIK ) қачон ўтказилади?  

Навбатдаги EPS TOPIK имтиҳон санасини Миграция Агентлиги migration.uz сайтида эълон қилади. Хозирги вақтда ушбу савол борасида маълумот йўқ.

Нима учун сайтда қайта топширилган имтиҳон натижаси йўқ?

Сайтдаги рейтинг тизими шу тариқа тузилганки, фақат тест     топширувчининг барча уринишларидан олинган энг юқори балли кўрсатилади.   Агар такрорий тест натижалари олдингисидан паст бўлса, унда сайтда олдинги балл қолдирилади.

Сайтда сизнинг энг юқори баллингиз кўрсатилмаган тақдирда, сиз бизнинг ktmapellyaciya@gmail.com почтамизга ёзишингиз ёки   КТМнинг www.ckt.uz расмий сайтидаги онлайн-ёрдамга,   мурожаат қилиш сабаби, ФИШ, паспорт серия рақами ва тестдан ўтиш санасини кўрсатган ҳолда мурожаат қилишингиз мумкин. КТМнинг иш вақти душанбадан жумагача соат 9:00 дан 17:00 гача.

Квота маълумми? Жанубий Кореяга йилига қанча ишчи юборилади?

Бу ҳақидаги маълумот Миграция Агентлигида бор. Ушбу масала билан боғлиқ барча саволлар билан Миграция Агентлигининг +998712000061 рақамига мурожаат қилишингиз мумкин.

КТМ қачон ёпилади?

КТМ нормал тартибда душанбадан жумагача соат 9:00 дан 17:00 гача ишлайди.

Ж.Кореяда бир вақтнинг ўзида ҳам ўқиб ҳам ишлаш мумкинми?

Йўқ. Ж.Кореяда ўқиш учун университет билан шартнома тузишингиз керак.

Ж.Кореяда ишлаш учун қанақа ҳужжатлар талаб этилади?

1. Паспорт нусхаси - 12 дона

2. Рангли фото сурат 3.5 х 4.5 - 12 дона

3. Маҳалладан маълумотнома

4. Тери-таносил диспансеридан маълумотнома (яшаш жойидан)

5. Руҳий-асаб касалликлари диспансеридан маълумотнома (яшаш жойидан)

6. Наркалогия диспансеридан маълумотнома (яшаш жойидан)

7. Республика, вилоят ёки Тошкент шаҳар ОИТС марказларидан сертификат

8. Кафилнинг 2 дона паспорт нусхаси (доимий яшаш манзили кўрсатилган бети билан) (кафилнинг Агетликка келиши шарт)

9. Кафилнинг иш жойидан маълумотнома ва унинг нусхаси хамда маҳалладан маълумотнома

10. Кетувчининг яшаш жойи бўйича Давлат солиқ инспекциясидан берилган шахсий солиқ тўловчининг идентификатцион раками ва унинг нусхаси (СТИР, ИНН) тақдим этилиши шарт

11. Фуқаро яшаш жойидан ўз номига очилган валюта ҳисоб рақами омонат дафтарчасининг нусхаси (миллий банк тавсия этилади)

12. Ички ишлар вазирлиги миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси томонидан чет элга чиқиш учун рухсатнома (ОВИР)

13. Тошкент шаҳридаги Ички ишлар вазирлигининг Ахборот марказидан судланмаганлик ҳақида маълумотнома (мўлжал: метронинг космонавтлар бекати)

ТМММА-КОРЕА тестларини қайта топшириш мумкинми? Агар мумкин     бўлса қайта тўлов қилиш керакми?

ТМММА-КОРЕА тестини қайта топшириш мумкин. Қайта топшириш нархи ҳам 87500 сўм.

ТМММА-КОРЕА тести ва TOPIK 2 билим даражаси бир хилми? ТМММА-КОРЕА тестини топшириш менга нима беради?

ТМММА-КОРЕА тести биринчи навбатда EPS-TOPIK имтиҳони олдидан сизнинг билим даражангизни аниқлаш учун ўтказилади. Агар паст балл тўпласангиз имтиҳонга яхшироқ тайёрланишингиз керак.

Қаерда ТМММА-КОРЕА имтиҳонларига тайёрланиш мумкин?

HAGWON http://ckt.uz/ru/kursi/

ТМММА-КОРЕА имтиҳонини исталган вақтда топшириш мумкинми ёки аниқ вақти олдиндан белгиланадими?

Сиз ckt.uz сайти орқали ўзизга маъқул кунни олдиндан брон қилиб, имтиҳон топширишингиз мумкин.

1-босқичда тўпланган балл EPS-TOPIK ва SKILL тест натижаларига қўшиб ҳисобланадими?

Йўқ.

Ж.Кореяга ишга кетиш учун қанча харажат қилинади?

Бизда имтихонни топшириш нархи 87500 сўм. Қолган масалаларда Миграция Агентлигига мурожаат қиласиз.

Ж.Кореяга ишга кетиш учун нечта имтиҳон топшириш керак ва барча имтиҳонларни топшириб Ж.Кореяга кетишгача қанча вақт ўтади.

ТМММА-КОРЕА тестини топширганингиздан сўнг биз сизни натижаларингизни Миграция Агентлигига юборамиз. Агар сиз ўтолсангиз EPS-TOPIK тестини топширасиз. Кейин SKILL TEST ва суҳбат бўлиб ўтади. Ушбу имтиҳонлардан муваффақиятли ўтсангиз сизни базага киритишади. Шундан сўнг ишга қабул қилишларини кутасиз. Тўлиқ маълумот учун migration.uz сайтига мурожаат қилинг.

Қачон 3-гуруҳ ёпилади? Агар барча имтиҳонлардан муваффақиятли ўтсам қанақа ишга жойлашишим мумкин? Ўзимни мутахассислигим бўйича иш топишим мумкинми? 20-декабрдан 9-майгача КТМ да имтиҳон топшириб, банкка тўлов қилган, лекин EPS-TOPIKимтиҳонига киришга рухсатномаси чиқмаган фукаролар қачон EPS-TOPIK имтиҳонини топширишади?

Бу масалада migration.uz сайтига мурожаат қилишингиз мумкин.